Биз катта оила аъзоси бўлдик

Биз катта оила аъзоси бўлдик

Ҳурматли дўстлар, азиз ҳамкасблар!

Шуни юксак мамнуният билан маълум қиламизки, “Янги медиа таълим маркази” Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси аъзолигига қабул қилинди.

Ассоциация кенгаши раиси К.Эшонхўжаев гувоҳномани топширар экан, жамоамизнинг бундан кейинги ишларига омад тилади. Шунингдек, ўзаро ҳамкорлик истиқболлари ҳақида тўхталар экан, манфаатли профессионал алоқаларни ривожлантириш тарафдори эканлигини билдирди.

Албатта Ўзбекистон ННТларнинг катта оиласига қабул қилиниш биз учун жуда катта шараф. Ушбу масъулиятли фаолиятни олиб боришда барча ҳамкорларимиз билан самарали ишлашга тайёрмиз.