Хабарингиз бор, Янги медиа таълим маркази (Ўзбекистон) ва Fojo медиа институти (Швеция) ҳамкорликда 12 ойлик онлайн лойиҳани амалга оширмоқда.
Мавзу: “Журналистлар учун яхши меҳнат шароитларини яратиш”.
Унда республикамиздаги етакчи оммавий ахборот воситалари, хусусан, kun.uz янгиликлар сайти ва UzReport ахборот агентлигининг бош муҳаррирлари иштирок этишмоқда.
Бугун ана шу ўқув лойиҳасининг оффлайн қисми Монтенегронинг Ульцин шаҳрида бошланди.