Пойтахтдаги «International Hotel Tashkent» меҳмонхонасида Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, Адлия вазирлиги, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ҳамда “Тараққиёт стратегияси” маркази томонидан “Инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини таъминлашда давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳамкорлиги” мавзусида миллий форум бўлиб ўтди.
Унда қатор давлат ташкилотлари, вазирлик, идора ва фуқаролик жамияти институти вакиллари, хусусан, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ходимлари иштирок этишди.
Форумда “Янги медиа таълим маркази” нодавлат нотижорат ташкилоти директори ўринбосари Г. Шукурова иштирок этди ва “Инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда оммавий ахборот воситаларининг роли” мавзусида маъруза қилди.